Сурия президенти Башар Асад «РИА Новости» агентлигига берган интервьюсида расмий Дамашқнинг айни пайтда Трамп маъмурияти билан ҳеч қандай алоқа каналлари йўқлигини тан олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Аслида йўқ, ҳозир Суриянинг Қўшма Штатлар режими ёки уларнинг маъмурияти билан ҳеч қандай алоқа канали йўқ», — таъкидлади у.
Шу билан бирга, у АҚШ билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)