Quinnipiac томонидан ўтказилган сўровнома америкаликларнинг кўпчилиги амалдаги президентнинг қизи Иванка Трамп ҳамда унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер Оқ Уй маслаҳатчилари этиб тайинланишидан норозилигини кўрсатди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Респондентларнинг 53 фоизи Оқ Уй маслаҳатчилиги Иванкага мос келмаслигини таъкидлади. 36 фоиз одамлар унинг янги лавозимини маъқуллади.
Иванканинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер Трамп маъмуриятининг янги бўлими — Америка инновациялар бошқармасига раҳбарлик қилади. Унинг лавозимидан респондентларнинг 53 фоизи норози, 32 фоизи эса қаршидир.
Изоҳ (0)