Тошкент шаҳар Сергели туманидаги Янги Сергели ва Лутфикор кўчалари чорраҳасида 10 апрель куни соат 21:00 ларда номаълум ҳайдовчи транспорт воситаси билан пиёдани уриб кетган, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Сергели туманида яшовчи 1969 йилда туғилган шахсни уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган пиёда касалхонага ётқизилган.
Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Сергели туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро шахсий Lacetti русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 18 апрель куни ушланган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)