Франциянинг «Монако» клуби Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўлланма олди.
Чорак финалнинг биринчи ўйинида клуб Дортмундда «Боруссия»ни 3:2 ҳисобида таслим қилганди. Томонларнинг Монакодаги ўйинида ҳам францияликларнинг қўли баланд келди — 3:1.
Икки ўйин натижасига кўра дортмундликлардан 6:3 ҳисобида устун келган «Монако» Чемпионлар лигасининг сўнгги ярим финалчиси бўлди. Бунга қадар клуб Англиянинг «Манчестер Сити»сига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган бўлиб, ҳар икки ўйинда ҳам «шаҳарликлар» постига 3 мартадан йўл топганди.
Европа Чемпионлар лигаси Чорак финал 19 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)