Ироқ федерал полицияси ИШИД террорчи гуруҳининг кимёвий қурол бўйича етакчи мутахассисларидан бирини йўқ қилишга эришди. Бу ҳақда федерал полиция қўмондони генерал Раид Шокир Жавдот баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Ғарбий Мосулдаги аз-Занжили туманини озод қилиш бўйича операция доирасида амалга оширилган ҳужум давомида ИШИД аъзоси йўқ қилинди. Террорчининг лақаби Абу Аҳмад Газ бўлиб, у ИШИДда кимёвий қурол қўллаш учун жавоб берар эди.
Бир муддат илгари жангарилар Ироқ ҳарбий қисмларидан бирида ўрнашган австралиялик ва америкалик инструкторларга қарши иприт қўллагани айтилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)