Эронда рейс автобуси иштирокида рўй берган ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, IRNA агентлигига асосланиб, «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
30 нафар йўловчини Машҳаддан Исфахонга олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Автобус олдида кетаётган юк машинаси кутилмаган манёврни амалга оширгани туфайли машиналар тўқнашиб кетди, автобус ағдарилиб кетди.
Сабзавор шаҳри фавқулодда вазиятлар маркази раҳбари ўринбосари Ходи Аббос Абадий берган маълумотга кўра, етти киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна тўрт киши шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)