15 апрель куни Суриянинг Алеппо шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужуми оқибатида 130 киши, шу жумладан, 67 нафар бола ҳалок бўлган, 200 киши яраланган. Бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура маълумот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
«Охирги маълумотларга қараганда, портлаш оқибатида 130 дан ортиқ одам, шу жумладан, 67 бола ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу барча учун қўрқинчли хабар бўлди», — таъкидлади БМТ вакиллари.
Алеппонинг Рошидин туманида амалга оширилган худкушлик ҳужуми муқаддам БМТ бош котиби Антониу Гутерриш томонидан кескин қораланган эди. Теракт қурбонлари ҳақидаги якуний маълумотлар энди ошкор этилмоқда. Охирги марта қурбонлар сони 100 дан ортгани билдирилган эди.
Изоҳ (0)