Ҳиндистон ўз тарихидаги энг қиммат фильмни суратга олишга қарор қилди. Бу «Маҳобҳорат» эпоси бўлади, деб хабар беради «Газета.ru».
«Маҳобҳорат» қадимий эпосининг экранлаштирилиши 155 миллион доллар деб баҳоланмоқда. Голливуд стандардлари бўйича бу катта маблағ эмас, бироқ Ҳиндистонда шу кунгача қиммат фильмлар кам ҳолларда 25 миллион доллардан ошар эди.
Фильм Бавагуту Рагурам Шетти исмли БААдан бўлган тадбиркор томонидан молиялаштирилади. У «Маҳобҳорат»ни барча эпосларнинг эпоси деб ҳисоблашини қайд этди.
Фильм «Маҳобҳорат»нинг Васудеван Наярнинг «Иккинчи бурилиш» китобида ҳикоя қилинадиган талқини асосида яратилади. Ушбу ёзувчи лойиҳада сценарий муаллифи сифатида қатнашади.
Суратга олиш ишлари 2018 йил сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда. Режаларга кўра, кинолента икки қисмдан иборат бўлади. Фильм премьераси 2020 йилга мўлжалланган.
Актёрлар таркиби ҳозирча эълон қилинмади. Таъкидланишича, кинокартинада Болливуднинг энг истеъдодли ижодкорлари ҳамда Голливуднинг «йирик номлари» иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ёзида ЎзМТРКнинг «Маданият ва маърифат» телеканалида «Маҳобҳорат» сериалининг намойиши тўхтатиб қўйилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)