Венесуэла иқтисодиёти 2018 йилда жиддий зарбаларга учрашда давом этади: кўрсатилган йилда ушбу мамлакатда инфляция даражаси 2000 фоиздан ошади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг жаҳон иқтисодиёти ривожланиши прогнозларида айтилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Молиявий ташкилот муассасаларининг башоратларига кўра, 2017 йилда ушбу мамлакатда инфляция даражаси 720 фоизни, 2018 йилда эса 2068 фоизни ташкил этади.
Шунингдек, Венесуэла иқтисодиёти жорий йилда 7,4 фоизга тушиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)