Россияда Ўзбекистонга нефть етказиш имкониятини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳи тузилди. Бу ҳақда RNS агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади UzDaily.
Россия Федерацияси энергетика вазири ўринбосари Кирилл Молодцовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонга Қозоғистон орқали нефть етказишнинг иккита эҳтимолий маршрути мавжуд. Унинг сўзларига қараганда, улар ҳозирда ўрганиб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия 2017 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистонга 500 минг тонна Россия нефтини етказиш ҳақидаги меморандумни имзолади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)