Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2017 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган чоралар ва «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича бажарилган ишларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди, деб ёзади «KRuz.uz».
Мажлисда жамоат ташкилотларининг масъул органлар вакиллари билан биргаликда республика бўйича 402 ўзини-ўзи бошқариш органларидаги 298 мингдан ортиқ уйга кириб, 800 минг нафарга яқин фуқаронинг тилак ва таклифлари тинглангани айтиб ўтилди. Аниқланган 179 минг 269 муаммонинг 13 минг 647 таси Қорақалпоғистоннинг ўзида ўз ечимини топди.
2017 йилнинг биринчи чорагида уларнинг яна 46 мингдан ортиғи кўриб чиқилиб, халқнинг фойдасига ҳал этилгани таъкидланмоқда.
Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиётган 148 ўқувчи дарсларга қайтарилиб, уларнинг доимий иштироки таъминланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!