Шу йилнинг 12–13 июнь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва фаоллаштириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ва кооперацион биржа ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси расмий сайти орқали маълум қилинди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг агросаноат, озиқ-овқат, фармацевтика ва текстиль соҳаларидаги савдо-инвестицион имкониятларини намоён этиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун швейцариялик ҳамкорларни топишдир.
Ўзбекистонга Швейцария инвестициялари ҳамда илғор технологияларини татбиқ этиш, иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистон маҳсулотини сотиш учун янги бозорларни топиш комплекс тадбирлардан кутилаётган натижалар ҳисобланади.
Изоҳ (0)