Ҳиндистон ҳукумати расмий шахслар, шу жумладан, бош вазир ҳамда вазирлар маҳкамаси аъзолари ва президент кортежларида милтилловчи маёқлардан фойдаланишни тўхтатиш борасида қарор қабул қилди. Бу ҳақда, молия ва мудофаа вазири Арун Жейтлига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«1 майдан давлат автомобиллари тепасига милтилловчи маёқлар ўрнатиш тақиқланади. Ҳеч қандай истиснолар бўлмайди», — маълум қилди Жейтли вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунларига кўра берган брифингида.
Унинг сўзларига қараганда, 1989 йилги Автотранспорт тўғрисидаги марказий қонун ўзгартирилиб, унинг таъсири барча штатларига ёйилади.
Жейтли кўк милтилловчи чироқлардан фақат фавқулодда хизматлар фойдалана олишини таъкидлади.
Изоҳ (0)