Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Пётр Порошенко, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд билан телефон орқали музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Суҳбат давомида томонлар Украина шарқидаги ҳарбий можарони муҳокама қилганлиги таъкидланмоқда.
Бундан ташқари, Россия, Украина, Германия ва Франция раҳбарлари 29 март куни алоқа гуруҳи мажлиси давомида эришилган пасха ярашувини янгилаш тўғрисидаги келишувни маъқуллади.
«Норманд тўртлиги» мамлакатларининг етакчилари хавфсизлик соҳаси ва сиёсий тартибга солиш бўйича Минск келишувини бажаришга содиқлигини тасдиқлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)