АҚШ етакчилик қилаётган халқаро коалиция берган авиазарбалар натижасида Сурия ва Ироқда рекорд даражада кўп миқдорда тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Airways номли мустақил мониторинг гуруҳи ахборотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Коалициянинг Ироқ ва Суриядаги ҳаракатларини кузатиб борувчи мазкур ташкилот маълум қилишича, сўнгги ойларда икки мамлакат ҳудудида авиаҳужумлар сони «мисли кўрилмаган даражада» ошган.
Хусусан, март ойида коалиция Ироққа 268 марта, Сурияга эса 434 бор зарба берган. Ушбу ҳужумлар оқибатида тинч аҳолидан камида 1782 киши ҳалок бўлган.
Airways вакили Алекс Хопкинс сўнгги ой ичида Сурияда ҳалок бўлганлар сони бир неча маротаба ошгани, бироқ ушбу ҳолат матбуотда жуда кам ёритилганини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)