Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош директори Бахтиёр Бобоев ўз вазифасидан озод этилгани тахмин қилинганди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий ахборот бермасидан туриб, «Championat.asia» нашри навбатдаги янгилик ҳақида бонг урди.
Хабарда айтилишича, «Бунёдкор» клуби Миржалол Қосимовга таклиф билан чиққан бўлиши мумкин. Сўнгги уч йил давомида «қалдирғочлар» Сергей Лушчан билан муваффақиятга эриша олмади. Қосимов даврида эса «Бунёдкор» ўзининг энг катта ютуқларини қўлга киритганди.
Бахтиёр Бобоевнинг «Бунёдкор»даги ўрнини катта эҳтимол билан Мурод Алиев эгаллайди. Бунга қадар Маданият ва спорт ишларининг вазирининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Алиев бугун — 18 апрель куни клубга расман таништирилиши кутилмоқда.
Клуб бош мураббийи Сергей Лушчан истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини вақтинчалик Ҳикмат Эргашев ҳам эгаллаши мумкин. Агар «Бунёдкор»ни Миржалол Қосимов қабул қилиб олса, жамоа билан хайрлашган бир қатор тажрибали футболчилар яна ортга қайтиш истагини ҳозирданоқ билдира бошлаган.
Нашр маълумотига кўра, бунга қадар Дубай сафарида бўлган Миржалол Қосимов Тошкентга етиб келган.
Изоҳ (0)