Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи Андрей Фёдоров ишдан кетишга тайёр. Бу ҳақда мутахассиснинг ўзи «Бунёдкор»га қарши ўйиндан кейин маълум қилди.
Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда бир қарорга келдим. Агар жамоадан кетишим «Нефтчи»нинг кейинги натижаларига ижобий таъсир ўтказса, мен бу қарорни қабул қилишга тайёрман.«Championat.asia»нинг норасмий маълумотига кўра, «Нефтчи» — «Бунёдкор» ўйинида ҳар икки клуб раҳбарияти мураббийлар учун сўнгги имкониятни берган. Учрашув Сергей Лушчан бошқарувидаги «Бунёдкор»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.Андрей Фёдоров, «Нефтчи» бош мураббийи
Биринчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз — футбол эмас. Рақиб ҳар тарафлама биздан устун эди. Бу нима билан боғлиқ эканини ҳозир изоҳлаб бера олмайман. Руҳий жиҳатдан ўйинларга тўлиқ тайёр бўла олмаяпмиз. Бу борада қанча ишламайлик ижобий ўзгариш кузатилмаяпти.Бироз аввалроқ «Бунёдкор» клубида катта ўзгаришлар бўлиши кутилаётгани ва Сергей Лушчаннинг тез кунларда истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.Ўтган йил сўнггидаги мағлубиятли натижалар ва бу йилги муваффақиятсизликлар учун мен жавобгарман. Деярли ярим жамоа футбол ўйнашни унутиб қўйгандек тасаввур уйғотмоқда. Ҳозир жамоани руҳлантириб юборадиган қандайдир жиддий чора кўриш керак.
Андрей Фёдоров, «Нефтчи» бош мураббийи
Изоҳ (0)