КХДР етакчиси Ким Чен Ин Хизмат кўрсатган давлат хорининг концертига ташриф буюрди. Концерт халқ республикаси асосчиси Ким Ир Сен туғилган кунининг 105 йиллиги муносабати билан ташкил этилди, деб ёзади «ТАСС».
15 апрель, шанба куни бўлиб ўтган тадбир миллий байрамга бағишланган ҳарбий парад иштирокчилари учун ташкил этилди.
Концертдан сўнг давлат раҳбари ҳарбий парад иштирокчилари бундан кейин ҳам ўз миссиясини шараф билан бажаришда давом этишига ишонч билдирди.
Пхеньян марказий майдонида бўлиб ўтган катта парадда КХДР етакчиси ҳам қатнашди. Ким Ир Сен номидаги майдондан зирҳли техника: танклар, ўзиюрар артиллерия қурилмалари, қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ўтди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)