Австралияда икки метрли бўғма илонни гиёҳвандликка мойилликдан даволашди, деб хабар берди Northern Star нашри.
Илон метамфетамин тайёрланадиган яширин ерости лабораториясида яшаган. Кимёвий буғланиш ва ҳавога тарқалган наркотик модда зарралари уни гиёҳвандга айлантириб қўйган.
Полиция лабораторияни фош қилгач, илон ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари қўлига ўтган. Уни Сиднейдаги улкан қамоқхона комплексидаги ҳайвонлар учун мўлжалланган марказга юборишган.
Марказ ходими Иэн Митчеллнинг сўзларига кўра, илон аввалига ўзини нотинч, тажовузкор ва тушунарсиз тутган. Бошқа ўзи каби тинч ва секин ҳаракат қиладиган турдошларидан фарқли ўлароқ, бу илон ўзи жойлаштирилган контейнерда тинмай судралган.
Илонга гиёҳвандликдан бутунлай қутулиш учун етти ой керак бўлди. Ҳозирда унга янги хўжайин қидирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)