Тунис футбол федерацияси ҳакамга нисбатан тажовузкор муносабатда бўлгани учун «Сфаксен» жамоаси президенти Мунсиф Хемахемни футболга оид ҳар қандай фаолиятдан умрбод четлатди. Бу ҳақда Marca газетасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса «Сфаксен» ва «Этуал дю Саҳел» клублари ўртасидаги ўйинда содир бўлган. Хемахем унинг клуби дарвозасига белгиланган баҳсли пенальтидан кейин ҳакам олдига келиб, унинг юзидан ўпган ва қулоғидан тишлаб олган.
Умрбод дисквалификациядан ташқари Тунис футбол федерацияси «Сфаксен» президентига 12 минг доллар миқдорида жарима ҳам солди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)