• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги енгил саноат лойиҳалари билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Жомбой туманида вилоятда енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар тақдимотида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Давлат раҳбарига вилоятда «Ўзмиллийбанк» томонидан молиялаштирилаётган енгил саноат лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Мазкур банк томонидан молиялаштирилаётган «8 март», Urgaz textile, Urgaz Caret, Arfa Exprod, Alnazar orzu servis, Samarqand Oqdaryo textil tola каби масъулияти чекланган жамиятларида йилига 110,4 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    Бу корхоналарда тайёр трикотаж, жинси маҳсулотлари, кўйлак ва чойшаблар ишлаб чиқарилади. Корхоналар тўлиқ қувват билан ишга тушгач беш мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

    Шундан сўнг «Асака банк» томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлди. Next textile, «Оқдарё текс», «Мароқанд сифат» масъулияти чекланган жамиятларининг истиқболдаги фаолияти муҳокама қилинди.

    Президентга лойиҳаларнинг аҳамияти, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури ва сифати, кетадиган ва келтирадиган маблағлар, яратиладиган иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.

    Давлат раҳбари жаҳон бозорида сифатли ип калавадан тайёрланган тўқимачилик маҳсулотларига талаб ортиб бораётгани, пахта толасини қайта ишлашни янада кенгайтириш ва аҳолини мамлакатда ишлаб чиқарилган сифатли кийим-кечак билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Соҳани янада ривожлантириш ва корхоналарнинг истиқболдаги режаларини аниқ белгилаш, янги ташқи бозорларни топиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

    Булунғур туманидаги «Интер лего» масъулияти чекланган жамиятида ип-калава, трикотаж мато ва матони бўяш ҳамда тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкил этилади. Мазкур лойиҳанинг қиймати 37 миллион евро бўлиб, корхона ишга тушгач, йилига 31 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинади, 700 киши иш билан таъминланади.

    Шавкат Мирзиёевга Самарқанд вилоятида 2017-2018 йилларда енгил саноат соҳасида амалга ошириладиган манзилли дастур тақдим қилинди.

    Жанубий кореялик инвесторлар томонидан ташкил қилинаётган «Samarkand аппарел» корхонасида эркаклар, аёллар ва болалар учун тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳақида танишилди.

    Давлат раҳбари вилоятда терини қайта ишлаш, чарм ва махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. «Каттақўрғон чарм» қўшма корхонасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Самарқанд вилоятида тери хом ашёсини тайёрлаш ва қайта ишлаш, чарм-пойабзал соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хитойлик инвесторлар мазкур соҳани янада ривожлантириш, вилоятда сифатли ва жаҳон андозалари даражасидаги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ўзларининг таклифларини баён қилди,

    Давлат раҳбари ушбу лойиҳаларнинг самарадорлигини таъминлашга эътибор қаратди. Қишлоқ жойларда аҳоли, айниқса, ёшларни муқим иш билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, ҳудудларда етиштирилаётган пахта толасини ўша ернинг ўзида қайта ишлаш учун яратилаётган қулай имкониятлар тадбиркорларга кенг қулайликлар яратиб, янги иш ўринлари кўпайиши, аҳоли даромадлари ошишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

    Шавкат Мирзиёев вилоятда енгил саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналари билан танишди.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    14.04.2017, 19:51   Изоҳ (0)   10399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий судда «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди

    14.04.2017, 18:02

    Шавкат Мирзиёев: Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимизда кўтаришга тайёрмиз

    14.04.2017, 17:11

    Шерзод Қудратхўжаев: Терроризм миллат танламайди, бу барчанинг муаммоси

    14.04.2017, 16:49

    Абдулазиз Комилов Стокгольмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқилов бўйича расмий маълумот берди

    14.04.2017, 15:56

    Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан эълон қилинган грант доирасидаги саралаш танловининг якуний босқичи бошланди

    14.04.2017, 15:30

    Хитой фуқаросига 150 минг долларни қайтариб бермаган наманганлик тадбиркорга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    14.04.2017, 14:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.