Хитойнинг HNA Group компанияси Forbes Media’да 95 фоизлик улушга эгалик қилувчи Integrated Whale Media Investments (IWM) компанияси акциялари назорат пакетини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда вазият билан таниш манбага таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Агентлик манбасига кўра, IWM ўз навбатида бошқа Хитой компанияси билан музокаралар олиб бормоқда ва назорат пакетини сотиб олишга тайёр ўзга харидорларни қидирмоқда.
HNA Group Forbes эгалари билан бир неча ҳафтадан бери музокаралар олиб бормоқда. Келишув суммаси 400 миллион долларга баҳоланмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)