Финляндия 2017 йилда дунёнинг энг хавфсиз мамлакати деб топилди. Бутунжаҳон иқтисодий форуми экспертлари шундай фикрга келди.
Финляндия 136 та мамлакатдан иборат рейтингнинг биринчи ўрнини эгаллади. Мазкур давлат 2016 йилнинг октябрида чоп этилган рўйхатда етакчилик қилган.
Иккинчи ўринни Бирлашган Араб Амирликлари эгаллади. Учинчи ўриндан Исландия жой олди. Рейтингнинг биринчи ўнлигидан Уммон, Гонконг, Сингапур, Норвегия, Швейцария, Руанда ва Қатар жой олди.
Рейтингни тузишда жиноятчилик ва терроризм, шунингдек, ҳарбий можаролар билан боғлиқ вазиятлар ҳисобга олинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)