Владимир Путин Россия ҳукумати Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш учун ҳеч қачон қуролли кучлар ишлатмасликни мўлжаллаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз қуролли кучларимизни, шу жумладан, Тожикистонда жойлашган 201-базадаги бўлинмаларимизни ишлатишга мажбур бўлмаслигимизга жуда умид қиламиз. Бу, шубҳасиз, ташвишли йўналишлардан биридир», — деди Путин.
Президент, шунингдек, Афғонистондан чиқаётган терроризм таҳдиди масаласи жуда жиддий эканлигини ва минтақада барқарорлик муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)