Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан жой олган «Атлетико» — «Лестер» ўйини тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилганди.
Такрорий лавҳалар бош ҳакам Юнас Эриксоннинг қарори нотўғри эканини кўрсатиб берди. Фол жарима майдончаси ташқарида юз берган бўлиб, Гризманн жарима майдончасининг ичига йиқилганди. Ҳакам эса буни пенальти дея баҳолади.
Бу муҳим қарор эди. Мен ҳакамга у адашганини айтдим. Унинг қарори бизга қимматга тушиши мумкин.Ўйиндан сўнг ҳакамга юзланганимда фол чизиқ устида бўлганини, аммо такрорий лавҳада қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида амалга ошганини айтди.
Ҳа, у ерда пенальти эмас, жарима зарбаси бор эди. Қарордан эса хафсаламиз пир бўлди. Тўғри, ҳакамлик иши оғир, аммо муҳим вазиятларда тўғри қарор қабул қилишларини истаймиз.
Крейг Шекспир, «Лестер» бош мураббийи
Изоҳ (0)