«Барселона» клуби бош мураббийи Луис Энрике «Ювентус»дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдирди.
Натижанинг қанчалик ҳаққоний экани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.Каталонияликлар устозининг фикрларига кўра, гарчи «Ювентус» биринчи ўйинида Париж клубдан камроқ гол урган бўлса-да, камбэк учун умид ўша сафаргига қараганда камроқ.Биз биринчи бўлим даҳшатли даражада иложсиз қолдик, худдики «ПСЖ»га қарши ўйиннинг учинчи таймида ўйнаётгандек.
Футболчиларнинг позицияси борасидаги муаммолар менга тегишли. Биз «Ювентус»дек рақибга қарши умуман бошқача, янада жонлироқ ва яхшироқ футбол намойиш қилишимиз керак эди.
Луис Энрике, «Барселона» бош мураббийи
Биз қайси жабҳаларда оқсаганимиз ҳақида ўйлаб олишимиз керак. Ҳозир камбэкдан умид қилиш «ПСЖ» билан биринчи ўйиндагидан кўра оғирроқ.Маълумот учун, «Барселона» 19 апрель куни ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилади.Мен даҳшатли ҳисларни бошдан ўтказмоқдаман, буни сўз билан ифодалаш қийин. Биз иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, аммо рақиб ҳам шундай қилди. Иккинчи бўлимда ўзимизга келиб олгандек кўринсак-да, мен ҳали ҳам биринчи бўлимдаги даҳшатни унута олмаяпман.
Луис Энрике, «Барселона» бош мураббийи
Изоҳ (0)