Ўзбекистонда илк бор онлайн дорихона маълумотлари хизмати йўлга қўйилди! Pharm Phone деб номланган ушбу мобил илова виртуал бозорда сизга ўз ўрнингизни эгаллаш имконини беради.
Айни илова бутун Ўзбекистонни қамраб олган бўлиб, қайси ҳудудда ва шаҳарда эканлигингиздан қатъи назар, истеъмолчи билан сизни ўзаро боғлаб туради. Энг муҳими бунда вақт ва масофа чегараси йўқ. Истеъмолчи сизга истаган пайтида мурожаат қила олади ва сиз ҳам ҳар бир мижозга етказишингиз муҳим бўлган маълумотларни бера оласиз.
Pharm Phone’нинг афзаллиги шундаки, сизда мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатишда рақобатчиларга нисбатан имкониятлар кўпаяди. Зеро дорихонангиз жойлашган ҳудуддан 20 км радиусда дорихонага эҳтиёжи тушган инсон иловада қидирув тугмачасини босар экан, у сизнинг дорихонангизни албатта кўради. Демак, Сизнинг айнан Pharm Phone мобил иловаси учун рўйхатдан ўтишингиз аввало инсонларга қулайлик туғдиради, қолаверса, даромадларингиз ва савдо ҳажми бир неча баробар ортишига омил бўлади.
Илованинг ишга туширилганига атиги бир неча кун ўтган бўлса-да, ҳозирги пайтда юзга яқин дорихона Pharm Phone билан ҳамкорликни йўлга қўйди! Pharm Phone биринчилардан бўлиб мазкур иловага ишонч билдирган ҳамюртларимиз учун қулайлик йўлида хизмат қиладиган дорихона эгалари ва ходимларига ўзининг чуқур ҳурмати ва миннатдорчилигини изҳор этади. Айни шу «биринчилар» олдидаги масъулият янги лойиҳа ижодкорларини ишлашга, натижаларни янада яхшилашга, инсонлар учун кўпроқ қулайлик яратиш борасида изланишга етаклайди.
Виртуал бозордаги ўз ўрнингизни қўлдан бой берманг!
Агар сиз ҳам онлайн бозорда ўз дорихонангизга эга бўлмоқчи бўлсангиз марҳамат, қуйидаги ҳаволага ўтинг: Ўзбекистонда биринчи онлайн дорихона!
Иловамизни юклаб олинг!
Android учун: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.pharmphone.app
iOS (iPhone) учун: https://itunes.apple.com/us/app/pharm-phone/id1206455791?ls=1&mt=8
Тел: +998 90 316-08-03
Сайт: www.pharmphone.uz
Telegram: @pharmphone
Facebook: https://www.facebook.com/pharmphone/
Instagram: https://www.instagram.com/pharmphone.uz/
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)