Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп фаолиятининг қўллаб-қувватланиш рейтинги Суриядаги авиабазага зарба беришга қарор қилганидан сўнг кескин кўтарилди. CBS News телеканали томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: AFP

Фото: AFP

Gallup агентлигига кўра, март ойи охирида АҚШ президенти фаолиятидан қониқиш билдирганлар улуши 35 фоизни ташкил этганди. Ҳозирда эса уни сўралганларнинг 43 фоизи қўллаб-қувватламоқда.

CBS News сўрови 7—9 апрель кунлари ўтказилди. Унда мингдан ортиқ респондент қатнашди.

Huffington Post нашри ва YouGov компанияси ўтказган сўров натижалари америкаликларнинг ярмидан ортиғи — 51 фоизи Трампнинг Сурияга зарба бериш ҳақидаги қарорини ёқлашини кўрсатди.

CBS News сўрови эса президентнинг мазкур қарорини респондентларнинг 57 фоизи ёқлашини кўрсатди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди