Россия президенти Владимир Путин Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Суриядаги вазият бўйича фикр алмашилди. Иккала томон ҳам АҚШнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига зид равишда суверен давлатга нисбатан амалга оширган ҳаракатларига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади», — дейилади Кремль ахборотида.
Шунингдек, Путин Эрон етакчисига Санкт-Петербург метросида содир бўлган теракт муносабати билан билдирган таъзияси учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ Руҳоний телефон орқали Сурия президенти Башар Асад билан гаплашган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)