Польшанинг Свебоздице шаҳрида портлаш содир бўлиб, унинг натижасида турар жой қулади, деб хабар беради «Газета.ru».
Вроцлавдаги Давлат ёнғинга қарши кураш хизмати матбуот котиби Даниэл Муханинг маълум қилишича, воқеа натижасида уч киши ҳалок бўлиб, тўрт киши жароҳат олган.
Ҳалок бўлганларнинг икки нафари ёш бола эканлиги қайд этилди. Жароҳат олганлар шифохонага етказилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур фавқулодда вазиятга газ баллони портлаши сабаб бўлган.
«Фожианинг сабаблари ҳақида гапиришга ҳали эрта. Айни дамда биз барча эътиборни одамларнинг қаердалигини аниқлаш ва бино вайроналари остидан уларни қутқариб олишга қаратганмиз», — деди Муха.
Унинг сўзларига кўра, уйда камида 15 киши бўлган. Воқеа жойида қидирув-қутқарув гуруҳлари ва беш нафар тиббий вертолёт иш олиб бормоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)