Ҳаётда шундай одамлар бўладики, улар мағрур, бошини баланд кўтариб, эртанги кунга ишонч билан ва ҳаётдан нима исташини аниқ билган ҳолда яшайди. Агар сиз бундай бахтли одамлар қаторида бўлмасангиз, ҳаётга бўлган муносабатингизни ўзгартириш ва ўзингизга ишонишни бошлашнинг айни вақти. Биз эса бунга ёрдамлашамиз.
Ҳамма нарсани юрагингизга яқин олаверманг
Аввало ҳаётга, муаммоларингизга ва қийинчиликларга оддий қарашга ўрганинг, ҳар доим ўзингизга айтинг ва мақсад қилиб қўйинг:«Ечиб бўлмайдиган масалалар йўқ! Менинг қўлимдан келади! Бу оддий-ку! Фақат бироз вақт керак ва ҳаммаси яхши бўлади!» Жуда оддий бўлиб кўринса-да, лекин мақсадни тўғри белгилаш – бу 70% муваффақият демак.
Ўз имкониятларингизга ишонишни бошланг!
Яна бир хато – ўз кучига ва маҳоратига ишонмаслик. Биз кўпинча ўзимизни бизникига ўхшаган муаммоларини еча олмаган бошқа одамларга солиштирамиз. Охирида айтамиз: «Унинг қўлидан келмаган, демак, менинг ҳам қўлимдан келмайди».Лекин кимдир ўз муаммосини ҳал қила олмаган бўлса, у ҳолда сизда ҳам худди шундай бўлиши мумкинлиги асоссиз фикр. Чунки, ҳар бир одам бошқаларга ўхшамаган ўзига хос билим ва қобилиятга эга.
Олдинги муваффақият ва ғалабаларингизни кўпроқ эсланг
Мактаб ёки талабалик йилларингизни эслайсизми? Балки сиз мусобақаларда ва олимпиадаларда қатнашгандирсиз? Ўтмишдаги тажрибаларингизни ҳозирги пайтга кўчиришга ҳаракат қилинг.Ҳар доим ўз олдингизга мақсад қўйинг, режалар тузинг, уларни бажаришга муддат белгиланг, тўхтаб қолманг ва шу тариқа ўзингизга ҳурмат пайдо бўлади.
Манба: «Dnevnyk-uspeha.com»
Изоҳ (0)