ЖАР Конституциявий суди каркидонлар шохларини сотиш қонунийлиги масаласида узоқ давом этган суд жараёнини якунлади. Эндиликда фаолиятнинг ушбу турига расман рухсат берилди, бу эса ноёб ҳайвонлар учун йўқолиб кетиш таҳдидини юзага келтиради, деб ёзади National Geographic.
Охирги маълумотларга қараганда, Ер сайёрасида 29 500 каркидон яшайди, улардан 70 фоизи Жанубий Африка ҳудудига тўғри келади. 2007 йилда мазкур ҳудудда 13 та каркидон ўлдирилган. Бу Табиатни муҳофаза қилиш давлат департаментини каркидонлар шохи билан савдо қилишга мораторий жорий этишга мажбур қилди.
Бироқ улар истаган мақсадига эриша олмади: ўтган ўн йилликларда браконьерлик суръати ошиб борди. 2016 йилда 1 054 та каркидон ҳалок бўлган.
Каркидонларни парваришловчи ферма соҳиблари каркидонлар шохи билан савдо қилишга нисбатан тақиқни ноқонуний деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилди. Узоқ йиллар давом этган тортишувдан сўнг ЖАР Конституциявий суди савдогарлар фойдасига қарор қабул қилди. Шохларни сотиб олиш ва сотишга лицензияга эга бўлган ҳолларда рухсат берилди.
Каркидон шохларига Вьетнам ва Хитойдан буюртмалар тушади. Улардан анъанавий тиббиётда фойдаланилади. Каркидонлар тури ва ёшига қараб уларнинг шохи 1,5 дан 4 килограммгача келади, килограмининг қиймати эса 45—60 минг АҚШ долларини ташкил этади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)