АҚШнинг Суриядаги Шайрат аэродромига берган ракета зарбаларидан сўнг ИШИД террорчилик ташкилоти Хомс вилоятининг шарқий қисмида ҳужумга ўтди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Араб тилидаги «Ал-Масдар» нашрининг хабар беришича, террорчилар Сурия ҳукумат кучларининг Ал-Фурқалас қишлоғи атрофидаги назорат-ўтказиш пунктларига ҳужум қилган.
Икки соатлик қарама-қаршиликдан сўнг террорчиларнинг ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлинган.
Нашрнинг қайд этишича, террорчилар Сурия ҳукуматининг қуруқликдаги қўшинлари ҳаво кўмагидан маҳрум бўлганидан фойдаланишга уринишда давом этиши мумкин.
7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ўртаер денгизидаги икки кемаси — USS Porter ва USS Ross эсминецларидан Суриянинг Хомс вилоятидаги аэродром томон 59 та «Томагавк» қаноти ракеталари учирилди.
Америка разведкаси маълумотларига кўра, Сурия раҳбарияти айнан шу аэродромдан кимёвий қуролдан фойдаланган ҳолда ҳужумлар ташкил этган. Сурия расмийларининг қайд этишича, Шайрат аэродроми тўлиқ яроқсиз аҳволга келган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)