Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тошкентдаги МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Молдова номидан қатнашиш учун келган Молдова Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири ўринбосари Лилиан Дарий билан 6 апрель куни учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати ахборотига кўра, учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришдан ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантириш ва «халқларимиз ўртасидаги анъанавий алоқаларни мустаҳкамлаш»дан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланган.
«Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди», — дейилади ТИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)