Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 6 апрель куни МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари раҳбарлари кенгашининг 7 апрель куни бўладиган йиғилиши кун тартиби ва бошқа ишчи масалалари муҳкома қилинди.
«Учрашувда Ўзбекистон ва МДҲ ўзаро ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари бўйича ҳам фикр алмашилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)