Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Йирик автоконцернни бошқарган илк аёл — General Motors бош директори Мэри Барра қаторасига иккинчи йил тармоқнинг энг юқори ҳақ тўланадиган раҳбари сифатида эътироф этилди. У 2016 йилда 22,6 миллион доллар ишлаб топди, дея хабар беради «Мотор».

Мери Барра.

Мери Барра.
Фото: «Мотор»

Рейтингнинг иккинчи қаторини Ford раҳбари Марк Филдс (22,1 миллион доллар) эгаллади. Учинчи ўринда 9, 9 миллион евро билан FCA етакчиси Сержио Маркионне қайд этилди (10,6 миллион доллар атрофида). 

«Дизель можароси»дан сўнг энди ўзига келаётган Volkswagen бош директори Маттиас Мюллер 7,3 миллион евро (салкам 7,8 миллиона доллар) билан тўртинчи ўринни банд этди. 

Тармоқдаги энг кам ҳақ тўланадиган раҳбар Tesla Motors етакчиси Илон Маск ҳисобланади. Компания охирги бор унинг маоши ҳақида ошкора маълумот берган 2015 йил якуни бўйича унга 38 минг доллардан камроқ иш ҳақи тўланган. 

Шу билан бирга, Tesla Motors’нинг тахминан 10 миллиард доллар баҳоланадиган 33,6 миллион дона акцияси Маскка тегишли. Бу эса уни дунёдаги энг бадавлат автомобиль компанияси раҳбарига айлантиради.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашига ишора қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Дунё
«Биз Россия билан урушни хоҳламаймиз, айниқса учинчи жаҳон урушини» — Блинкен