Сан-Францискода яшовчи Люси исмли қиз АҚШ президенти юристларидан ўзи томонидан яратилган ва мушукча Трампнинг юзини тимдалаётгани акс этган сайтдан норозилик билдирилган мактуб олди. Бу ҳақда у The Observer нашрига маълум қилди.
Люсига кўра, юристлар унга давлат раҳбарини ҳақоратлагани учун судга бериш билан таҳдид қилган. Қиз сайт номини TrumpCat’дан KittenFeed’га ўзгартирди, бироқ адвокатлар уни буткул ўчириб ташлашни талаб қилмоқда.
17 ёшли Люси дастурлаш бўйича таҳсил олади. У машқ тариқасида оддий бир саҳифали сайт яратган бўлиб, унда фойдаланувчилар президентни тимдалашга уринаётган мушукча ўрнига буни амалга ошириши мумкин эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)