Ўзбекистонлик етти нафар боксчи Таиланд пойтахти Бангкок мезбонлик қилаётган Қирол кубоги—2017 мусобақасига жўнаб кетгани маълум қилинганди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, етти боксчининг барчаси саралаш босқичида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олган. Аҳамиятли томони, уларнинг бирортаси ҳам рақибига имконият қолдирмай, ҳар учала ҳакам эътирофига сазовор бўлган.
-49 кг. Ҳасанбой Дўстматов — Палам Карло (Филиппин) 3:0-52 кг. Жасур Латипов — Критипак Дуангнут (Таиланд) 3:0-56 кг. Шаҳобиддин Зоиров — Као Шин Ен (Хитой Тайпейи) 3:0-60 кг. Мурод Аҳмадалиев — Жеймс Палисте (Филиппин) 3:0-64 кг. Элнур Абдураимов — Зуфар Сапарбоев (Туркманистон) 3:0-69 кг. Шаҳрам Ғиёсов — Манож Кумар (Ҳиндистон) 3:0-75 кг. Исроил Мадримов — Кан Чиа Вей (Хитой Тайпейи) 3:0
Бугун — 6 апрель куни боксчилар ярим финал доирасида рингга чиқади.
Изоҳ (0)