Испания ҳукумати Сурия президенти Башар Асаднинг амакиси Рифат Асаднинг мол-мулки ва ҳисобларини хатлади. У 1984 йилда Сурия хазинасидан 300 миллион доллар ўғирлашда гумонланмоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
79 ёшли суриялик экспатриант иши бўйича суриштирув у 30 йилдан ортиқ вақтдан буён истиқомат қилаётган Францияда бошланди.
Француз прокуратураси собиқ офицерни пулларни «ювиш», қалбакичилик ва солиқлар тўлашдан бўйин товлашда гумон қилмоқда.
Рифат Асаднинг Испаниядаги мол-мулклари — Марбелья ва Пуэрто-Банус курортларидаги виллаларда аллақачон 15 та тинтув отказилди. Бундан ташқари, Испания прокуратурасининг тақдимномасига кўра, Асадга бевосита алоқаси мавжуд 16 та ҳисоб ёпилди. Яна 76 та ҳисоб назорат бошқармаси томонидан текширилмоқда.
Рифат Асад оиласининг 503 та мулки умумий қиймати 691 миллион еврони (735 миллион доллар) ташкил этиб, улар орасида виллалар, квартиралар, машиналар тўхташ жойлари ва «люкс» меҳмонхоналар бор.
Сурия президентининг амакиси унга пулларни Саудия қироллиги оиласи вакиллари берганлигини таъкидлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)