Апрель ойи бошида Австралия божхона хизмати «икки жуфт оёқ кийим» ёзуви туширилган шубҳали қутини текшириб кўришга қарор қилди. Чегарачилар жўнатмани рентген билан ёритганда унда заҳарли илонлар, ўргимчак ва чаёнларнинг бир неча тури мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда International Business Times нашри хабар бермоқда, деб ёзади TJournal.
Жўнатмада жониворлар жойланган кичик контейнерлар бўлиб, уларда турли турга мансуб 11 та илон, тўққизта ўргимчак ва тўртта чаён борлиги аниқланди.
Биологик хавфсизлик ходимлари уларни дарҳол ухлатиб қўйди, бироқ баъзи ўргимчаклар жўнатма етиб келгунга қадар ўлиб қолган.
Жўнатмани айнан ким юборганлиги номаълум, бироқ қути Австралияга Шимолий Европадан етиб келган. Ҳодиса юзасидан суриштирув давом этмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)