Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Миллий кенгашнинг барқарор тараққиёт бўйича мажлисида ҳокимиятнинг юқори сафларида коррупцияга қарши ҳақиқий тозалаш бошланганлигини маълум қилди, деб ёзади «KNews».
У етти мингта коррупция иши қўзғатилганлигини таъкидлади. Улардан 500 таси олий мартабали мансабдорлар, баъзилари эса энг йирик мансабдорлар ўнлигига киради.
Халқ ўзгарди ва энди бунга йўл қўймайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида катта ислоҳот бошланди. Уларнинг вазифаси оддий фуқаролар ва бизнесни ҳимоя қилишдир. Аввал бизнесни ҳамма текшириши мумкин эди, энди эса уларни фақат Давлат солиқ хизмати ва молиявий полиция текшириши мумкин. Бироқ улар қисқара бориши лозим.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Алмазбек Атамбаев, Қирғизистон президенти
Изоҳ (0)