Хитойнинг Линьфэнь шаҳри (шимолий Шаньси провинцияси) ҳудудида юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бундан ташқари, яна уч кишининг бедарак йўқолганлиги қайд этилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, «Синьхуа» агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса 2 апрелга ўтар кечаси юз берди. Полиция ва тез ёрдам машинаси воқеа жойига етиб келди.
Ҳозирги пайтга келиб, ўт ўчирувчилар портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни ўчирди. Юз берган ҳодиса сабаблари юзасидан суриштирув олиб борилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)