Келаси ҳафта иш кунларида Германия ҳарбий-ҳаво кучларининг Eurofighter қирувчи самолётлари Эстония осмонида пастроқ баландликда яна машғулот парзовларини бажаради, деб хабар беради «Европейская правда».
Мазкур қарор Эстония мудофаа кучлари ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.
Парвозлар куннинг биринчи ярмида 152 метрдан кам бўлмаган баландликда аҳоли яшаш жойларидан узоқда амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, Германия ҳарбий-ҳаво кучлари Болтиқбўйи мамлакатлари осмонини август ойи сўнгидан бери мудофаа қилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)