Лондон полицияси «терроризмга қарши марш» давомида ўта ўнг гуруҳлар вакиллари ва антифашистлар тўқнқибатида 14 кишини қўлга олди. Марш 1 апрель, шанба куни Британия пойтахтида бўлиб ўтди. Бу ҳақда The Times газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Англия мудофаа лигаси» ва «Биринчи навбатда Британия» ўта ўнг ташкилотларидан 300 га яқин киши Трафальгар майдонидан марш бошлади, шундан сўнг улар антифашист гуруҳлар активистлари томонидан кутиб олинди. Полициячилар туфайли йирик тўқнашувнинг олди олинди. Улар бир-бирига қарама-қарши томонларни тарқатишга эришди.
Ушбу акция март ойида Лондоннинг Вестминстер кўпригида юз берган теракт муносабати билан норозилик билдиришга қаратилган эди.
«Парламентга разил террорчилик ҳужумидан сўнг биз бирлашамиз ва ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам террорчилар ва терроризмдан қўрқув олдида бош эгмаслигимизни кўрсатамиз», — дейилади «Англия мудофаа лигаси»нинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирилган хабарда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)