AdMe замонавий гўзаллик тасаввурини ўзгартирган ноёб ва такрорланмас модель аёллар ҳақида маълумот бериб, уларнинг фотосуратларини тақдим қилди.
Шантел Браун-Янг
Уч ёшидан тери пигментациясидан азият чекаётган канадалик аёл. У ўз камчилигини устунликка айлантириб, модель бўлишга эришди.
Эрика Ирвин
Калифорниялик 35 ёшли Эрика Ирвин 2,05 метрли бўйи туфайли дунёдаги бўйи энг узун моделлардан бири саналади.
Маша Тельна
Катта кўзларга эга бўлган украиналик модель. Уни кўпинча «ўзга сайёралик» ёки «соҳибжамол элф» деб аташади.
Кармен Делл’Орефайс
84 ёш бўлишига қарамай, Кармен Делл’Орефайс ҳамон энг машҳур журналлар учун суратга тушади, подиумга чиқади ва реклама компаниялари «юзига» айланади.
Жейми Брюер
Даун синдромига эга бўлган жаҳондаги биринчи модель. Яқиндан буён у актрисалик қилишни ҳам бошлади.
Кейси Леглер
Эркаклар кийимини реклама қиладиган франциялик аёл. Унинг бўйи 188 сантиметр. Кейси Леглернинг калта соч турмаги, учқур юз суяги ва иродали ияги уни ҳақиқатдан ҳам йигитга ўхшашига хизмат қилади.
Моффи
Уни янги Кейт Мосс деб аташмоқда. Моффи ғилайлиги туфайли шуҳрат қозонди.
Диандра Форрест
Диандра – кўк кўзли афроамерика-альбиноси. Альбинизм қора танлилар орасида камдан кам учрайди ва мода оламида жуда қадрланади.
Лолита, «қора Ханна Монтана»
Ушбу қиз ноёблиги ва танасининг бетакрор ранги билан одамларни забт этди. У ўзини «қора Ханна Монтана» деб атайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)