Ўзбекистон ва Таиланд миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин эди. Агар ҳар икки мамлакат футбол федерациялари бу борада бир тўхтамга кела олганида.
«Championat.asia» нашрининг қайд этишича, Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон ва Таиланд термалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида маълум қилган. Бироқ бу келишув ўхшамаган.
Қайд этилишича, Таиланд Ўзбекистон термасини Банкокка таклиф қилган. Ўзбекистон томони эса учрашувни Тошкентда ўтказиш истаги билан чиққан. Натижада томонлар ўзаро тил топа олмай, ўртоқлик ўйини учун бошқа-бошқа рақиблар излашга қарор қилган.
Маълумот учун, Таиланд терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичига етиб келган бўлиб, ўз гуруҳида Япония, Саудия, Австралия, БАА ва Ироқ термаларидан кейин сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)