Хитойнинг аэрокосмик илм-фан ва саноат корпорацияси (CASIC) орбитага 156 та мини-сунъий йўлдошдан иборат гуруҳни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Улар маълумотлар узатиш кенг полосали тармоғи ишини анча енгиллаштиради. Бу ҳақда 31 март, жума куни ташкилотдаги манбасига таяниб, «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Космик қурилмалар Ер юзасидан минг километр баландликда бўлади ва ҳаво ҳудудини тижорат мақсадларида ўзлаштиришнинг янги босқичи бўлиши кутилмоқда.
«Бу энг муҳим сунъий йўлдош платформаси бўлади», — дея таъкидлади CASIC муҳандиси Бэй Чао.
Мутахассиснинг сўзларига қараганда, бир вақтнинг ўзида технологияларни мукаммаллаштириш ва орбитал космик қурилмалар амал қилиш спектрини кенгайтириш устида иш олиб борилади.
Хитой космик қурилмаларни учириш технологияларини доимий мукаммаллаштира бориб, сунъий йўлдошлар бўйича миллий дастурини фаол ривожлантирмоқда.
Изоҳ (0)