«Samarqand Darvoza» савдо-кўнгилочар марказида 28 март куни Lufian мода бутиги очилиши бўлиб ўтди. Бу турк брендининг Ўзбекистондаги илк флагман дўконидир.
Тошкентда Lufian’нинг расмий франшизасини очиш ғояси Аброр Акобиров ва Жаҳонгир Нарзуллаевга тегишли. Икки йил аввал улар болалар ортопедик пойабзалларини ишлаб чиқарувчи Vicco брендини Ўзбекистон бозорига олиб кирган эди. Уларнинг бугунги мақсади — эркаклар учун сифатли, сўнгги услубдаги ва қулай кийимларни таклиф этишдир.
Lufian — Туркиядаги эркаклар модаси ўрнатувчиси
Lufian бренди — бу оригинал дизайнерлик ғоялари, юқори сифатли тикиш ва ҳамёнбоп нархларнинг ўзига хос уйғунлигидир. Компания халқаро бўлиб, унинг франчайзинг дўконлари тармоғи Осиё, Европа ва Африкадаги 18 дан зиёд мамлакатни қамраб олган.
Lufian мода оламининг Yves Saint Laurent ва Hugo Boss каби йирик вакиллари билан бирга ишлаш шарафига мушарраф бўлган камсонли турк брендларидан биридир. Бу ҳамкорлик беҳуда кетмаган: турк дизайнерлари эркаклар либоси учун ўзига хос услубни топишга эришган.
Lufian либослари Туркиянинг бошқа брендларидан сезиларли фарқ қилади. Уларни тикиш учун Испания ва Италиянинг сифатли матоларидан фойдаланилади. Чоклар технологик машиналарда қайта тикилади. Шу сабабли ҳам тайёр маҳсулот жуда пишиқ бўлади.
Lufian бренди бугунги кунда Smart Casual ва Luxury Smart Casual йўналишларини фаол тарғиб қилмоқда. Бу ноодатий услуб қулайлик ва хушбичимликни уйғунлаштирган. Услуб оммалашмоқда, уни оддий кийинишни, лекин шу билан бирга башангликни сақлаб қолишни истаган эркаклар танламоқда.
Антиквар гиламлар ва аксессуарлар
Тошкентдаги Lufian бутиги бренд концепциясини ўзида тўла мужассам қилган. Унинг интерьерида оддийлик ва ихчамлик ҳукмронлик қилади. Антиқа гиламлар ва аксессуарлар эса ўзига хос руҳни уйғотади. Уларнинг бари хориждан олиб келинган.
Либосларнинг жойлаштирилиши ҳам эътиборга молик. Бутикнинг савдо майдони зоналарга бўлинган. Ҳар бир зонада маълум бир коллекцияга мансуб либослар сотувга қўйилган. Бу эса танловни бирмунча осонлаштиради. Харидор либосларнинг катта ассортименти орасида хафсаласи пир бўлмай, ўзига маъқул нарсани топа олади.
Вазмин ранглар ва бироз ёрқин бўёқлар
Тошкентдаги Lufian бутиги учун коллекциялар алоҳида эътибор ва маҳаллий харидор талаб-истакларидан келиб чиққан ҳолда танланган. У учта йўналишга бўлинган:
- Easy — бу casual услубидаги қулай либослар. У ёрқин образлардан фойдаланишга қўрқмайдиган фаол эркакларга мўлжалланган.
- Black & Grey — бу қорамтир ранглардаги либослар бўлиб, у кўпроқ вазминликни кўрсатиш, айни вақтда хушбичим кўринишни истаганларга қўл келади.
- Basic — бу рангларида кескинлик бўлмаган асосий либослар. Масалан, Basic футболкалари ва пололари Black & Grey ёки Easy’нинг шимлари, пуловерлари ва енгил курткалари билан ажойиб тарзда уйғунлашади.
Lufian’нинг пойабзаллар ассортименти эса ноодатий Brandy, Cognac, Tabacco ва Grey ранглари билан кўзни қувонтиради. Оёқ кийимларига Painted by Hand технологияси асосида — қўлда ранг берилади.
Ўзбекистон бозорида чарақлаб нур сочиш йўлида дастлабки қадам ташланди, энди брендни кузатиб, янада яхшироқ янгиликларни кутиш қолди, холос!
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)