Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Ўзанон қишлоғида яшовчи фуқаро Муҳриддин Шарипов «Ўзсаноатқурилишбанк» тақдим этган кредит асосида ўз бизнес лойиҳасини ҳаётга татбиқ этди.
Киши бирор мақсадни ўз олдига қўйдими, унга қараб дадил ҳаракатланса, ҳеч бир тўсиқ йўлига ғов бўлолмас экан. Коллежда ўқиб юрган вақтларимданоқ тадбиркор бўлишни орзу қилардим. Ҳар хил режалар тузардим. Менинг бу орзуларимга нисбатан «Тадбиркорликни бошлаш учун каттагина маблағ керак, ким ҳам шунча пулни берарди», деганлар ҳам бўлди. Аммо руҳимни чўктирмадим, имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилдим.Реклама ҳуқуқи асосидаБуни қарангки, «Ўзсаноатқурилишбанк» Бухоро минтақавий филиали ходимлари худди мен ўйлаб юрган саволларни эшитгандай, менга ёрдам қўлини чўзишга келгандай хонадонимга ташриф буюриб, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, тадбиркорлик соҳасига биринчи қадамини ташлаётган ёшларга амалий ёрдам беришларини айтишди. Имкониятнинг ўзи эшик қоқиб келганига ҳеч ишонгим келмасди. Мен имкониятим ва қизиқишимдан келиб чиқиб, паррандачилик фаолиятини амалга ошириш бўйича банк ходимлари кўмагида бизнес-режамни туздим. Бизнес-режани яхшилаб пишитгач, банк менга 7 миллион сўм кредит ажратди. Ушбу маблағга 280 бош парранда сотиб олдим.
Худди тушга ўхшайди. Мен ҳавас билан қараган тадбиркорларга бугун ҳамкасб бўлдим. Энди тадбиркорлигимни ривожлантириш учун чин дилдан меҳнат қилишим керак.
Муҳриддин Шарипов, тадбиркор
Изоҳ (0)