Япония ва Мўғулистон тезлик билан ривожланаётган ракета-ядро дастуридан воз кечиши учун Пхеньянга биргаликда таъсир кўрсатишга келишиб олди. Бу ҳақда Токиода бўлиб ўтган икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари — Фумио Кисида ва Цендийн Мунх-Оргил музокаралари якунига кўра Япония ТИВ томонидан тарқатилган расмий хабарда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Мўғулистон КХДРни БМТ Хавфсизлик кенгашининг баллистик ракеталар ва ядровий ишланмаларни қўллашни тақиқловчи резолюциясини тўлиқ бажаришга ундашга тайёр эканлигини маълум қилди», — дейилади ҳужжатда.
Улан-Батор Пхеньян билан дипломатик алоқалар ва у билан мулоқотнинг ўз каналларига эга. Жумладан, Мўғулистон пойтахти аввал ҳам бир неча марта КХДР ва Япония вакиллари ўртасида музокаралар ўтказиш жойи бўлган. Музокаралар, жумладан, ўтган асрнинг 70—80 йилларида Шимолий Корея махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган Япония фуқароларига алоқадор эди.
Музокараларда Токио Мўғулистон иқтисодиётини қайта қуриш учун имтиёзли шартларда молиявий ёрдам кўрсатишга сўз берди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)